Миллий бирдамлик – миллат учун бир тану бир жон дегани

588

Аввало миллат хақида сўз кетканида биз Ўзбек ҳалқи тарихимизга бир назар солмоқлигимиз керак. Албатта мақолларимизнинг ўзида бир дунё таълим-тарбия бор – Масалан; – “Тарихни билмаганни келажаги йўқ” дийдилар ота-боболаримиз. Тарихда эришган ютуғларни санаб одоғига ета олмайди киши, биз шундай инсонларни авлодларимиз деб хар қанча ғурурлансак бўлади. Лекин уларга лойиқ фарзанд зурриёт бўла оляпмизми деган савол беряпмизми ўзимизга. Улар, яъни ота – боболаримиз ижодлари, кашфиётлари билан хозирда бутун жахон олимлари тарафидан тан олиниб, там бериб, фойдаланиб келинмоқда. Маслан; – Тиббиётда – Абу Али ибн Сино, Астраномияда –  Мирзо Улуғбек, Алгебрада – Ал-Хоразмий, Хадис илмида – Имом Ал-Бухорийлар албатта саноғида одоғи кўринмайдиган натижаларга эришганлар. Бизлар эса хатто уларни ёзиб қолдирган асарларини номма-ном санаб беришга хам ярамаймиз. Азизлар миллатни давомчилари бўлиб фарзанд зурриётларимизга уларни бой меъросларини тушунтириб ва бундай даражаларга тақво, эътиқод, халоллик, ростгўйлик, поклик ва қалб тозалиги билан эришканликларини етказмас эканмиз, фарзанларимиз эртага ўз миллатини қадрини, молини, обро эътиборини топташликларига сабабчи бўлиб қолади. Шунинг учун албатта Юртбошимиз таъкидлаганларидек фарзандларимизни китобга мехрини уйғотиш сизу-биз ота-оналар зиммасидадир. Хозирги интернет ривожланаётган даврда ёшларни интернет орқалик хар-хил ёмон йўлларга кириб кетишда, уларни илмсиз холда қолдирган биз ота-оналар сабабчимиз, чунки уларни нима билан шуғулланаётганлигини сўраб суриштирмаймиз. Кимлар билан алоқада бўлаётганларини назорат қилмаймиз ва охир оқибат афсус надомат чекиб азобини тортишга мажбур бўлдамиз. Халқимизда яна бир мақол бор “касалликни тузатишдан кўра олдини олган яхши”-деган мақолга амал қилган холда хар-бир ота-она ўз фарзандлари таълим-тарбиясига жавобгарлигини хис этган, беэтибор бўлмаслигимиз керак.

И.Зухриддинов

Избоскан тумани

“Ахмадали хожи”

жомеъ масжиди имом-ноиби