Мазах қилишдан сақланинг

1285

Мазах қилиб ўзгаларни камситиш одоб – ахлоқ қоидаларига зид амал эканлиги ҳаммага маълум. Мўъминлар хулқида мазах қилиш иллати йўқлигини Аллох таоло қуйидаги тарзда билдирган: “Эй имон келтирганлар, бир қавм иккинчи бир қавмни масхара қилмасин. Эхтимол масхара қилинганлар масқара қилувчилардан яхшироқдир.
Ўзларингизни айибламанглар, бир – бирларингизга лақаб тўқиманглар. Иймонли бўлгандан сўнг, фосиқлик исмлари қандоқ хам ёмон. Ким тавба қилмаса, ундай кишилар золимдир”(Хужурот). Исломда мўминнинг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш хам шунчалик гуноҳ хисобланади. Одамлар обрўсини тўкиш, уларни хафа қилиш эгасини дўзах сари етакловчи иллатдир. Шу сабабли мўъминлар орасида ўзгаларни камситиш,мазах қилишнинг хар қандай кўриниши таъқиқланган. Улар бир – бирларига жуда меҳрибон, тавозеъдадирлар. Ислом дини таълимоти бўйича бир одамни мазах қилиш, обрўсини тўкиш, уни ўлдириш ва мол–мулкини тортиб олиш билан тенг жиноят хисобланади.
Аллох таоло Ўзининг хаққига бандаси тажовуз қилса кечиради. Банда билан банда орасидаги тажовузларни зулм кўрган банда кечирмагунча Аллох таоло ҳам кечирмайди.

Холматов Дониёр,

Избоскани туман “Имоми Ҳусайн” жоме масжиди имом-хатиби