Карантин кунларида Қуръони Карим қиссаларидан ибрат олайлик!

781

Қуръони каримдаги ҳар бир оят инсоният учун битмас туганмас илм ҳикмат манбаидир.Қиёматга қадар инсоният қай тарзда яшаш керак эканлиги, ҳаётда тўқнаш келадиган муаммоларга қай тарзда ечим топиши мумкинлиги хақида равшан оятлар билан ҳам шунингдек,турли зарбулмасал,ишоралар орқали ҳам етарли ечим, тавсия ва таълимотлар кўрсатиб берилган!

Қуръони каримдаги гўзал ибрат ва пайғамбар а.с.лар қиссаларидан бири бу ҳазрати Сулаймон а.с. қиссасидир.Бу қиссада ҳам башарият учун кўплаб ибрат ва хулосалар мавжуд бўлиб қисса асносида бир чумоли ўз қишлоқ аҳли (қавми)га хатарни сезган чоғида:

“Эй, чумолилар, ўз масканларинг га киринглар”
(“Намл” сураси, 18-оят)

деб айтилгани зикр этилган.Демак хавф вужудга келганда ҳар бир жон эгаси ўз масканида қўним топишлиги керак бўлар экан.Бугун бутун дунёда бўлгани каби коронавирус пандемияси хавфини олдини олиш учун Қуръони каримда эслатилганидек УЙДА ЎТИРИШЛИК ЛОЗИМ!

Уйда қолинг!
Дуода бўлинг!

Муҳаммадисҳоқ МӮМИНОВ

Вилоят бош имом-хатиби ӯринбосари