Мана икки кундан буён бутун юртимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашарлари ўтказилмоқда.
        Бугун ҳашарнинг учинчи кунида ҳам жойларда ободонлаштириш ишлари жадал суратларда ўтказилмоқда.
       Мазкур ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари доираси Андижон вилояти бош имом-хатиби бошчилигидаги вилоятда фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа ходимлари ҳам бугун 18 март куни эрта тонгда вилоятдаги барча масжид ва қабристонлар, мадраса ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ҳашарларини ташкил қилдилар.
Ҳашар доирасида барча масжид, мадраса, зиёратгоҳ, қабристонлардан қарийб 67 тоннадан зиёд кераксиз чиқиндилар олиб ташланди. Экин ерларига ишловлар берилди. Ҳашар доирасида вилоят бўйича 6 минг тупга яқин манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда 12 минг тупдан зиёд гул кўчатлари экилди. Мавжуд дов-дарахтларга эса шакллар берилиб, охланди. Ариқлар тозаланиб, масжид ҳонақоҳлари чанглардан тозаланди.

Вакиллик матбуот хизмати