ЖАМИЯТИМИЗДАГИ ЁМОН ИЛЛАТ

592

Жамиятимизда инсонларни ғийбат қилишга, уларни ҳато ва камчиликларини бемалол гапиришга одатланиб қолдик.
Фалончи ниҳоятда кучсиз, фалончи кўп ухлайди, фалончи кўп ейди, бирор ишни эплолмайди, ўтириш одобини билмайди, оқибатни ўйламайди, хотинлар билан маслаҳатлашади, ҳамиша хотинларга эргашади ва ҳоказо гапларни айтиш бемалол айтамиз. Лекин у инсонни ғийбат қилиб, Аллоҳни хузурига бориб, хисоб-китоб кунда савоблик амалларимизни бериб рози қилишимизни унитамиз. Хозир имконият борида ғийбат қилган инсонларимизни хузурига бориб розиликларини олиб, тавба қилайлик. Бу ҳолат саҳобаларни ҳам хаётларида бўлган. Араблар сафарда бир-бирларига хизмат қилардилар. Бир сафар Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумога бир киши ҳамроҳ бўлиб, уларга хизмат қилди. Бир жойга етганларида икковлари ухлаб қолишди. Уйғонганларида ҳалиги ҳамроҳ ҳам таом тайёрламай ухлаб ётган экан. Шунда бирлари иккинчиларига: «Бу одам уйқучи
экан», деди. Сўнг уни уйғотиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига бор, Абу Бакр ва Умар сизга салом айтдилар ва сиздан ейишга бирор нарса сўраяптилар, деб айт», дедилар. Ҳалиги киши келиб, гапни етказгач, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сен ҳам уларга саломимни етказгин-да, сизлар таомланиб бўлиб сизлар, деб айтгин», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларини икковларига етказганида улар қўрқиб кетиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келдилар ва: «Эй Расулуллоҳ, сиздан таом сўраб одам жўнатсак, икковлари таомланиб бўлди дебсиз, биз нима билан таомландик?» − деб сўрадилар. Шунда У Зот: «Сизлар биродарингизнинг гўшти билан таомландингиз. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен унинг гўштини тишларингиз орасида кўрмоқдаман», дедилар. Буни эшитиб икковлари У Зотга: «Аллоҳдан бизни кечиришини сўраб дуо қилинг», дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳнинг кечиримини сизлар учун у сўрасин, яъни ходимингиздан аввал ўзингиз кечирим сўранг. Сўнг у Аллоҳдан сизнинг гуноҳингизни кечиришини сўраб дуо қилсин», дея марҳамат қилдилар.
Биз ҳам имкониятимиз борида ғийбат қилган инсонларимизни рози қилайлик. Зеро, Аллоҳ хисоб-китоб кунида бандалар орасига тушмайди. Аллоҳ барчаларимизни ғийбатдан асрасин!

Усмонов Умиджон

Бустон тумани

“Юнусобод” жоме масжиди имом-хатиби