Жорий йилнинг 11- ноябрь куни Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Избоскан туманидаги “Ахмадали хожи” жоме масжидида вилоятнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари ва ҳожилар иштирокида Избоскан туманида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатибларининг фаодият самарадорлигини ошириш юзасидан сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.

   Даставвал семинар иштирокчилари бўлган шаҳар-туман бош имом-хатиблар томонидан ўзларига бириктирилган хонадонларга кириб, аҳоли билан юзма-юз кўришиб, уларга маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди. Сўнг эса шаҳар-туман бош имом-хатиблари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо этиб, намозга келган жамоатга маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.

  Семинар йиғилишида эса нотиқлар томонидан Булоқбоши туманидаги масжидларнинг фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилиб, туманда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлиги ошириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Вакиллик матбуот хизмати