Истиқлолинг муборак эй азиз юртим!

1092

Жонажон юртимиз бўйлаб истиқлол таровати таралаётган, мустақиллик шодиёналарига қизғин ҳозирлик кўрилаётган шу кунларда бугунги фаровон кунлар, улкан ютуқ ва марралар замирида халқимизнинг манфаатлари йўлида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ишларни кўришимиз мумкин.

Мустақиллик халқининг ҳаётида жуда кўп ижобий ўзгаришларга сабаб бўлди. Виждон эркинлиги, диний бағрикенглик инсон учун қадрли ва азиз неъматлар ҳисобланади. Айнан мана шу маънавий эркинлик ўтмишдаги аждодларимиздан қолган бой маънавий меросни билиш, бутун оламга устоз бўла олган боболаримизнинг хаёт йўлларини ўрганиш, уларнинг бизларга қолдирган бой меъроси билан фахрлана олиш истиқлол шарофати билан юзага келди.

Мустақиллик! Ушбу биргина сўз замирида қанчадан-қанча аждодларимизнинг асрлар давомидаги орзу ва армонлари, курашлари, эртанги кунга умидлари мужассам эканлигини кўришимиз мумкин.
Дарҳақиқат, Мустақиллик эл-юртимиз учун ўз такдирининг эгаси бўлиб, кадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёткечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар эшигини очиб берди.

Ҳозирги кунда ислом дини ва унинг тарихини ўрганишда жуда ноёб бўлган муҳим тарихий манбалар ва асарлар, жумладан, Қуръони карим, Имом Бухорий, Имом Термизийнинг ҳадис тўпламлари, Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий ва Нажмиддин Кубро ҳикматлари, Марғиноний, Насафий каби алломаларнинг инсонни етукликка чорловчи диний, маърифий, маданий, фалсафий, ахлоқий ва ҳуқуқий асарлари ўзбек тилида чоп этилмоқда.
Қанчадан қанча масжидлар қайтадан қурилмоқда, қанчадан қанча янги масжидлар очилмоқда. Бир сўз билан айтганда истиқлол юртимиз ахолиси, айниқса биз мўъмин-мусулмонлар учун жуда катта эркинликлар, Ислом динини янада чуқурроқ англаб етишимиз учун улкан имкониятлар эшигини очиб берди.
Шу ўринда барча юртдошларимизни, қолаверса жонажон Андижонимиз ахолисини мустақиллик куни, истиқлол шодиёнаси билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятимизнинг барча имом-хатиблари номидан самимий қутлаб қоламан.
Аллоҳ таъоло доимо осмонимизни манашундай мусаффо, халқимизнинг хаётини фароввон, юртимизга ўзининг рахмати ила барча яхшиликларини ато этишлигини сўраб қоламан.
Барчаларимизга мустақиллик байрами муборак бўлсин азиз юртдошлар.

Андижон вилоят бош имом-хатиби

Нуриддин домла Холиқназаров