Ислом билим юрти талаба қизларининг контракти тўлаб берилди

871

Бугунги кунда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. Шундай ишларда энг афзали талабаларнинг шартнома пулларини тўлаб берилишидир.

Жорий йилнинг 7 март куни Ҳадичаи Кубро ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юртида хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда билим юртининг 10 нафар талаб қизларига иккинчи ярим йиллик учун жами 27 050 000 (йигирма етти миллион эллик минг) сўм ўқув-шартнома пули тўлаб берилгани маълум қилинди.

Шунингдек, ўқув юртининг 120 нафар талаба қизларига диний-маърифий китоблар ва аудио дисклар, аёллар кийими учун газлама ва иссиқ кийимлар хайрия сифатида топширилди. Хайрия тадбирида жами 16,7 миллион сўмлик моддий бойликлар тақдим қилинди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди саҳоватпеша инсонларни илм толибларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг моддий қийинчиликларсиз талълим олишларида кўмак кўрсатишда фаолликка чақиради. Талабаларнинг таълимига кўмак кўрсатинг ва улкан савобга эришинг!

“Вақф” хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати