ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАР

1236

Йигирманчи аср охири, йигирма биринчи аср бошланиши омммавий ахборот воситаларининг мисли кўрилмаган даражада ривожланиши даври бўлди. Бу ривожланиш асосан интернет тармоқлари ҳисобига тўғри келади.
Интернет тармоқлари аввалига шунчаки ахборот алмашувчи восита эди. Секин-аста турли инсонлар ўз манфаатлари йўлида фойдаланиша бошлади. Натижада, интернет бутун дунё бўйлаб таралгани, уни бира тўла чегаралаб қўйишнинг имкони йўқлигидан манфур инсонлар ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдалана бошладилар.
Чнуки уларга ҳар тарафда соғлом фикрли жамиятлар томонидан тақиқлар бўлаётган бир даврда интернетдаги эркинликлар улар учун энг қулай усул эди. Уларнинг асосий ғоя ва мақсадлари ер юзида фасод уруғини сочиш, уруш ўчоқларини ёқиш, фитна таратиш кабилардан иборат.
Уларга қарши жаҳон оммаси ўз эътирозларини билдириши ҳам сероб бўлса-да, “бемаза қовуннинг уруғи кўп бўлади”, деганларидек, улар айнан интернетга ёпишиб олган, маърифт соҳиблари эса асосан эл манфаати билан банд бўлиб, интернетга уларчалик ёпишиб олишга фурсатлари йўқ эди.
Бугунги кунга келиб англаб турибмизки, уларга қарши курашиш ҳар биримизнинг долзарб вазифамиз экан. Чунки, мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, диний экстремизм, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишдек кўринишларда содир бўлмоқда.
Интернетдаги таҳдидлар бутун жамоат оммасига қаратилган бўлса-да, бу тузоқларг кўпроқ ёшлар илинмоқда. Шунинг учун ёшларни ҳар қандай ҳолатда назоратсиз қолдирмаслигимиз керак. Бузғунчи мафкуралар ёшларнинг айнан маънавий бўшлиқларидан фойдаланишади.
Кейинги пайтларда интернет билан боғлик бузғунчиликлар, глобал тармокдан қабиҳ мақсадда фойдаланаётганлар кўпайиб бормоқда. Оқибатда, залолатга бошловчи электрон нашрлар ва видеолавҳалар кенг ёйилмоқда.
Ғаламис кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Ўзларини «яқин дўст» ёки «ҳидоятга чорловчи» сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитмокда. Аслида, уларнинг дин ва шариат ҳақида умуман илмлари йуқ, фақатгина тўда бошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўтмайдилар. Бошқа томондан қараганда, улар бу жоҳиллиги билан бошқаларни ҳам жар ёқасига тортаётгани ва кимнингдир ноғорасига уйнаётганини билмайдилар. Бундайлар аввал дину диёнат, ибодат, жаннат ҳақида турли жозибали сўзларни гапириб, ғўр ёшларни йўлдан уриб, охир-оқибатда, разолат қурбонига айлантирмоқда.
Ислом таьлимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар қонини ноҳақ тўкиш каби жиноятларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.
Сарҳадсиз интернет дунёсига кирган шахс вақт, умр ғанимат эканини доимо ёдда сақламоғи лозим. Зеро, бу глобал тармоқ бепоён ҳудудларга эга бўлиб, унда инсон адашиб соатлаб, кунларини самарасиз ўтказиб юбориши мумкин.
Биз эса ўша маънавий бўшлиқни маърифат билан тўлдиришимиз керак. улар нима билан машғул бўлаётганларини этиборда четга чиқариб қўйишлик бир кун келиб нафақат бир шахс ёки оилага, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар кетриши мумкин. Зеро бутун дунёга фитна солганлар ҳам қачондир бола бўлган ва қачондир ёш бўлганлар.
Муҳтарам Президентимиз ёшлар тарбияси ҳақида кўплаб фикрларни олға сурмоқда. Жумладан шундай дедилар: “Ўзини жамиятимиз, ёшларимиз маънавияти, ғоявий-мафкуравий тарбияси учун масъул деб билган инсонлар – бу маҳалла ёки диний ташкилотлар бўладими, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёки катта таъсир кучига эга ижодкор зиёлилар бўладими – уларнинг барчаси айниқса фаол бўлишлари лозим”. (“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида анжумандаги нутқдан)
Ёшларимизда дунёвий илмларни ўоганиш учун мактаб фанлар етарли. Ўсиб бораётган ниҳол атрофдаги табиатга мойиллиги бўлганлигидан, исломий жамиятда улғайиб бораётган ёшлар диний тушунчаларга қизиқиб, манбани интернетда излашиб қолишади. Натижада ўзлар билмаган ҳолда тузоққа илинади.
Шунинг учун биз – имом домлалар ижтимоий тармоқларда ўз соҳамизда етарли маълумотларни ёритиб боришимиз ўта муҳим. Зеро улар излаган мавзуларни етказиб бериб турсак, бузғунчи ғояларнинг кирдикорларини аниқ далиллар ила очиб турсак, мана шу чора энг тўғри йўл бўлади. Акс ҳолда, сувга ташна инсонга ўзимиз бир қатра сув бера олмасак, ҳар қанча назорат қилсак ҳам, барбириб ташна инсон ё ташналикдан ҳалок бўлади ёки бир йўлини топиб чанқоғини қондиради. Атрофимизда эса “захарланган сув”лар тўлиб-тошиб ётибди.

Дилмурод Раҳмонов. Асака т. “Имом Зуфар” масжиди имом хатиби
(фитрат.уз манбасидан фойдаланилди)