Инсон масъулияти

653

Оламдаги бирор мавжудот беҳуда яратилмаган.У қанчалик улкан ё кичик, жонли ё жонсиз бўлмасин ўз вазифаси ва масъулияти бор. Шундай экан, Инсоннинг бу дунёдаги вазифаси ва масъулияти нимадан иборат?
Бу саволга ҳар бир киши жавоб бериши лозим. Баъзи нарсаларни билмаслик кечирилади аммо, Инсоннинг нима учун яратилганлигини билмаслиги жуда шармандаликдир. Ҳар бир ижодкор ўзи ясаган нарсасини сирини ва нима учун ясаганини билади. Шундай экан Оламларни роббиси, жумладан Инсонни бу каби гўзал ва оқил этиб яратган Зот, Инсонни яратишдан мақсадини шундай баён қилади:
“Эй Бандаларим мен сизларни зерикканда улфатчилик қилиш учун,етмаганни тўлдириш учун,ожизликдан сизлардан мадад исташ ё фойда олиш учун,зарарни даф этиш учун яратганим йуқ. Балки ҳамиша фақат менга ибодат қилиб, мени кўп ёд этишларингиз, эртаю кеч менга ҳамд айтишларингиз учун яратгандурман”.
Хуш! Ибодат ўзи нима?
Аллоҳ таолога муҳаббатдан ҳосил бўладиган иҳтиёрий бўйсуниш бу Ибодатдир.Демак,Ибодат муҳаббатдан ҳоли бўлса, Аллоҳ таоло талаб қилган ибодат даражасига етмайди.Кўриниб турибдики Ибодат мукаммал бўлиши учун икки шарт лозим.
Аллоҳ таоло буюрган,қайтарган ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъват этган ишларга катъий риоя этиш,Мазкур амр ва нахийларга бўйсуниш, Аллоҳ таолога муҳаббатдан келиб чиқиш лозим.
Шунинг учун ҳам Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар:
“Эй Парвардигор мен сендан мухаббатингни ва сенга мухаббат қилганларга мухаббат қилишни ва сенга мени яқинлаштирувчи ишларни яхши кўришни сўрайман.Зеро бутун коинотда Аллоҳдан ўзга мухаббатга сазовор Зот йўқ.
Аллоҳ таолони сифатларини ва ўз бандаларига берган неъматларини билиш Аллоҳга бўлган мухаббат асосидир. Аллоҳга бўлган мухаббат уни танишлик даражасига қараб ошиб боради. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга бўлган мухаббатларини чексизлиги у Зотнинг Аллоҳ ҳақидаги маърифатини теранлигидан келиб чиққандир.Ҳаётнинг ҳар бир сохасида-Эътиқодда, сўз ва амалда Аллоҳ рози бўлган йўналишда бўлиш хақиқий ибодат тақозосидир. Ислом динида ибодат ажийб бир тавозуъга асосланган улкан бир ҳаётий йўлкадир. Унда мўмин мусулмон ўзининг хаққоний хаққини олиб, Аллоҳ ва инсонлар олдидаги масъулиятини комил ихлос билан адо этмоғи лозим.
Асака тумани “Мулла Раимжон” жоме масжиди имом-хатиби Р.Мамадалиев