Жорий йилнинг 12-июнь куни Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги “Девонабой” жоме масдидаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечириш мақсадида ташриф буюрган эди.
Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов шаҳар марказида жойлашган “Девонабой” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишиш асносда шу ердаги мутасаддиларга масжид ҳудудида қурилиши режалаштирилган 5 қаватли автотураргоҳ ва замон талабларига тўлиқ жавоб бераоладиган таҳоратхона қурилиши бўйича ҳам ўзининг кўрсатмаларини бериб ўтди.
Шунингдек, ушбу учрашувда вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов пандемия даврида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатибларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлик мақсадида ҳар бир имомга бир тоннадан буғдой берилишлигини ҳам айтиб ўтган эди.
Бугунга келиб эса, вилоят раҳбарининг имом-хатибларга кўрсатаётган яна бир ғамхўрлигининг ўз исботини кўришимиз мумкин.
Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан имом-хатибларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлик мақсадида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатибларига бир тоннадан буғдой тарқатиш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда.
Албатта манашундай хайрли ишларнинг замирида эса бир нарса туради, у ҳам бўлса вилоятдаги Уламоларга бўлган эътибор бўлса, иккинчи томондан эса Уламоларнинг дуои-хайрлари билан вилоятимизнинг равнақини Аллоҳ таолодан сўрашликдир.
Аллоҳ таоло барча юртимиздаги раҳбарлар, ҳусусан вилоятимиз раҳбари Ш.Абдураҳмоновни ўз паноҳида асрасин. Манашундай барча хайрли ишларида Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлишлигини сўраймиз.
Ватанимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Андижон вилояти вакиллиги.