Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган бир қатор имом-хатиблар Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ва ислом таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишиш ва худудлардаги диний-маърифий соха ривожини кўриш, буюк Термизийлар шахрини зиёрат қилиш мақсадида Сурхандарё вилоятининг Термиз шахрига Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюришди.
Ташриф жараёнида имом-хатибларимизга Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази профессор ўқитувчилари томонидан марказ фаолияти, буюк алломаларимиз қолдирган бой илмий меъросларининг тадқиқотига доир маълумотлар билан яқиндан танишдилар.
   Сафар давомида имом-хатибларимиз Сурхандарё вилоятининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди.
   Аллоҳ таолодан имом-домлаларимизнинг зиёратлари қабул,    илмий саёхатлари манфаатли бўлишлигини сўраб қоламиз.

Вакиллик ходими Бахриддин Яқубов