Имом-хатиблар таълим муассасаларида

958

Бугунги кун имомлари барча ишда фаол бўлишлари талаб этилади. Зеро, ўта шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда, ундаги шиддатдан кўра олдинда юрмоқ даркор. Агар бугунги кун имоми ушбу жараёнлардан ортда қоладиган бўлса юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ҳамда энг асосийси бўлган ёшларнинг илм-марифатли қилиб тарбиялашда кечиккан бўлади. Хозирги кунда улғайиб бораётган келажагимиз ворисларини ҳар тарафла билимли, заковатли қилиб тарбиялаш барчамизнинг бирдай бурчимиз ҳисобланади. Ушбу ишларда эса, вилоятимиз имом-хатиблари ҳам ўзларининг фаоллиги билан ажралиб турибдилар.

2017 йилнинг 1-сентябрь куни Муҳтарам юртбошимиз иштирокида Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” мажмуасида давлат, жамоат, ёшлар ташкилоти вакиллири ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашув баёнининг 13-бандида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасаларида имом-хатиблар томонидан илм олиш афзаллиги ҳақида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз имом-хатиблари томонидан 1000дан зиёд маънавий-маърифий учрашувлар ташкил қилинди.

Шу кунларда ҳам анашундай учрашувлар вилоятимиз бўйлаб таълим муассасаларида давом этмоқда. Ушбу ўтказилаётган тадбирларда имом-хатиблар томонидан “Илм олишнинг фазилати”, “Устоз – шарафли зот”, “Тинчлик бебаҳо неъмат”, “Меҳнат ва касб-хунар фазилати”, “Вақт олтиндан қиммат”, “Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик”, “Тафаккур энг яхши ибодатдир”, “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари” ва “Тил офатларидан сақланайлик” каби мавзулар ёшларга кенг ёритилмоқда.

Манашундай тадбирлар вилоятимиз бўйлаб барча таълим муассасаларида  ўқув йили якунига қадар яна давом эттирилади.

[su_custom_gallery source=”media: 2652,2653,2654,2655,2656,2657,2658,2659,2660,2661,2662,2663″ limit=”12″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров