Рамазон меҳр-мурувват, саховат ойи ҳисобланади. Бу ойда ҳар бир мўъмин-мусулмон кўпроқ яхшиликлар қилишга, одамларни кўнгилини олишликка ҳаракат қилади.
   Бу йилги Рамазони шариф ойи юртимизда ўзгача нишонланаяпти десак асло муболаға бўлмайди.
    Бутун Республикамиз бўйлаб Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан маҳаллалардаги кам таъминланган, эхтиёжманд аҳоли вакиллари, нуроний отахонларга ифторлик дастурҳонлари тузалиб, эҳсон тадбирлари ўтказилмоқда.
    Бу хайрли ишларда эса вилоят имом-хатиблари ҳам камарбаста бўлиб, фаол иштирок этмоқдалар.
    Ифторлик дастурхонларида имомларимиз томонидан Рамазон табриги ила, Шукроналик, тинчлик ва хотиржамлик, юртимиздаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқ фаровонлиги йўлида қилинаётган хайрли ишлар ҳусусида ҳам маърифий суҳбатлар қилиниб, Қуръон тиловатлари ила, эл-юрт хаққига дуода жам бўлмоқдалар.

Вакиллик матбуот хизмати