«Имоми Аъзам» жоме масжидида навбатдаги учрашув

1455

Вазирлар Муҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони бор фуқаролар билан тизимли равишда учрашувлар, хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, ногиронлиги бор фуқаролар учун ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари Республикамизнинг марказий масжидларида маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 24-февраль куни ҳам Андижон шаҳридаги «Имоми Аъзам» жоме масжидида эшитиш ва сўзлашишида нуқсони бор фуқаролар учун маърифий суҳбат ташкил қилинди. Унда Андижон шаҳридаги «Чинор» жоме масжиди имом-хатиби Авазбек домла Мўминов иштирок этиб, «Бола тарбиясида ота-онанинг ўрни» ҳамда 40 фарз (таҳорат) мавзуларида суҳбат ўтказди.

Суҳбат сўнгида тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга имом-хатиб томонидан батафсил жавоблар берилди.

«Чинор» жоме масжиди имом-хатиби
Авазбек домла Мўминов