Имом-хатиблар йиғилиши

975

2018 йил 27-март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров бошчилигида вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатибларининг йиғилиши ўтказилди.

Шунингдек, йиғилишда Андижон вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи А.Очилов, Республика юристлар малакасини ошириш маркази ўқитувчиси Б.Тошев, Андижон вилояти нотариал, адвакатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи Х.Акбаров, Андижон вилоят жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи Х.Мақсудовлар иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибига кўра Диний ташкилотлар фаолияти, Диний ташкилотлар ва ФҲДЁ органлари олдида турган долзарб муаммолар ва уларнинг ечими, Давлат органлари ходимларининг масъулияти, Никоҳни расмийлаштириш тартиби ва ноқонуний шаръий никоҳ каби бир қатор масалалар нотиқлар томонидан муҳокама қилинди.

Йиғилиш ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган бўлиб, имом-хатиблар томонидан берилган барча саволларга мутаҳассислар батафсил жавоб бердилар.

Йиғилиш якунида кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан бир қатор қарорлар қабул қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 2668,2669,2670,2671″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров