Имом-хатибларнинг малака ошириш ўқувлари якунланди

888

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатиблари ва имом-ноибларининг доимий равишда малакаларини ошириб боришлик, уларнинг илмий салоҳияти ва касбий маҳоратларига алоҳида эътибор бериш ҳамда мунтазам равишда уларни ошириб боришларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида жорий йилнинг 26 март кунидан бошлаб йигирма кунлик малака ошириш ўқувлари бошланган эди. Куни кеча мазкур ўқувлар якунига етказилди.

Малака ошириш ўқувлари Андижон шаҳридаги Траспорт коллежида ташкил қилинган бўлиб, унга Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари, Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси ва бир қатор олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари томонидан дарслар ташкил этилди.
Малака ошириш ўқувлари якунида барча тингловчилар ўзлари учун белгиланган мавзулар юзасидан Битирув ҳимояларини ёқлашдилар.

Малака ошириш ўқувларининг якунида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги томонидан йиғилиш ўтказилиб, малака ошириш ўқувларининг якунлари бўйича барча тингловчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро Ислом Академиясининг махсус Сертификатлари топширилди.

ӮМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров