Имом-хатибларга бир кунлик ӯқув семинарлари ӯтказилди

1118

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 апреладаги 278-сонли “2019 йилда агентликлар, қўмиталар, марказлар, давлат инспекциялари ва бошқа давлат бошқаруви органларининг фаолият самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги 10-илова 1-бандида “Барча имом-хатиб ва имом ноибларининг диний ва дунёвий билимларини оширишга қаратилган қўшимча ўқув семинарларини ташкил этиш” белгиланган бўлиб, 2019 йил 9 декабрь Дин ишлари бўйича қўмитанинг топшириғига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигининг мажлислар залида вилоятда фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатиблари ва имом-ноиблари учун ўқув семинар машғулотлари ўтказлди.

Ӯқув-семинарнинг дарс машғулотлари режа асосида вилоят ҳокими ўринбосари С.Тошбоев, вилоят бош имом-хатиби М.Алимов, “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари Н.Тўрабоев, А.Абдувохидов ва А.Ғуломовлар томонидан ўтказилди.
Ўқув машғулотларида мутаҳассислар томонидан “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Ўзбекистонда сайловлар тизими: хорижий тажриба ва миллий уйғунлик”, “Ўзбекистон Республикасида диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар: мазмун ва моҳияти”, “Диний мутаассибликка берилишнинг ижтимоий ва психологик сабаблари”, “Дунёнинг диний конфессионал манзараси ва глобаллашув жараёнида дин омили”, “Бугунги глобаллашув шароитида диний ходимларнинг вазифалари” мавзулар ҳамда мавзуларни янада бойитиш мақсадида Андижон Давлат университети Тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси ўқитувчиси А.Жахангиров ҳам иштирок этиб, “Дунё ва Ўзбекистондаги сайловлар, сайлов қонунчилиги ва дин ва далат муносаббатлари” ҳақида маъруза қилди.
ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати