Имом-хатиблар ёшлар билан учрашувда

593

Фарзанд тарбияси ҳар нарсадан устун. Шунинг учун ҳам ҳар бир даврда таълим ва тарбияга алоҳида эътибор қаратилган. Зеро динимиз ҳам таълим ва тарбияга алоҳида эътибор қаратилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг ҳадиси-муборакларида “Бешикдан то қабргача илм изланг” деганлар, яна бир ҳадисда эса “Мен чиройли хулқни итмомига етказишлик учун юборилдим” деганлар.
Келажагимиз пойдевори бўлган фарзандларимизнинг таълими, уларнинг тарбиясига бефорқ бўлмаслигимиз керак. Бу борада имом-хатибларимиз томонидан вилоятдаги таълим муассасаларида турли ҳил кўринишдаги учрашувлар, дара суҳбатлари ўтказилмоқда. Куни кеча Олтинкўл туманидаги 4-умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида “Исломда одоб-ахлоқ масаласи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олтинкўл тумани бош имом-хатиби Муҳаммадюсуф Тўрақулов иштирок этиб, фарзанд тарбияси, уларнинг одоб-аҳлоқларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида кенг маълумотлар бериб ўтди.
ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров