Имом-хатиблар таълим даргоҳларида

616

 “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 16-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг март-апрель ойлари давомида таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ўқувчилари ўртасида “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз”, “Ёшлар – соғлом ҳаёт тарзи тарафдори” мавзуларида семинар, давра суҳбати ва маънавий учрашувлар ўтказиш белгиланган.

Шу муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириғига асосан жойларда имом-хатиблар таълим муассасаларида бир қатор тадбирларда иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 25 март куни ҳам анашундай тадбирлардан бири Андижон Давлат Университетида ташкил қилинган бўлиб, унда Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Исомиддин домла Шамсиддинов иштирок этди.

Имом-хатиб томонидан “Мафкуравий хуружлар”, “Экстремизм ва терроризмнинг келиб чиқиш тарихи ва бугунги кундаги фаолияти”, “Миссионерлик ва прозелитизм” ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида тингловчилар томонидан берилган барча саволларга имом-хатиб томонидан батафсил жавоблар берилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров