Жорий йилнинг 2-ноябрь куни Хўжаобод туманидаги Манак ҚФЙ Гулистон МФЙда жойлашган 23-ихтисослаштирилган лицей интернатда “Ватанга садоқат” мавзусида суҳбат ўтказилди. Унда Хўжаобод туманидаги “Гулистон” жоме масжиди имом-хатиби Абдумуталлиб домла Усмонов иштирок этиб, Садоқатнинг муқаддас динимиздаги аҳамияти, тинчликни қадрига етишлик, Ватан туйғуси деганда нима ҳис этишлик кераклиги тўғрисида Қуръони карим оятлари ва Ҳадиси шарифлардан мисоллар келтириб маъруза қилди. Анашундай учрашув яна шу куннинг ўзида тумандаги 18-умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.