Имом-хатиблар йиғилиши

891

Юртимизда Муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Ушбу ойни вилоятимиз масжидларида кўтаринки руҳда кутиб олиш ва ўтказиш бўйича жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида Андижон вилояти ҳокими ўринбосари С.Д.Тошбоев ҳамда ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровлар бошчилигида вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатиблари ва шаҳар-туман бош мухтасибларининг умумий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда нотиқлар томонидан Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган Муборак Рамазон ойи ва ҳайитини юқори савияда ўтказиш муносабати билан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 22.04.2019 йилдаги 01А/52-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича Муборак Рамазон ойини юқори савияда кутиб олиш ва ўтказиш, аҳолига ибодат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, масжидларда ташкил этилаётган Хатми Қуръонлар, масжидларнинг ободончилигига алоҳида эътибор қаратиш каби ушбу ойда қилиниши керак бўладиган бир қатор муҳим вазифалар юзасида ўзларининг кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтдилар.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров