Жорий йилнинг 26-август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатиблари ва туман бош муҳтасиблари иштирокида Мамлакатимиз мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ва муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юрти мудири М.Алимов томонидан вилоятдаги барча фаолият кўрсатаётган масжидларда Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами ҳамда муборак Қурбон ҳайити байрамларини кўтаринки руҳда кутиб олишлик ва муносиб ўткзишлик юзасидан Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Вилоят ҳокимлиги томонидан берилган топшириқларни ижро этиш юзасидан барча йиғилганларга тўлиқ маълумот берилди ҳамда ушбу берилган топшириқларни ўз вақтида сифатли адо этишлик юзасидан ҳам барча имом-хатиблар билан келишиб олинди.
Йиғилиш сўнгида эса юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги, Мустақиллик ва Қурбон ҳайити байрамларимизни эса тинчлик ва саломатликда ҳамда эминликда ўтказиб олишларимизни Аллоҳ таолодан сўраб дуои-хайрлар қилинди.
[su_custom_gallery source=”media: 1634,1637,1638,1639,1640,1641″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Ўзбекистон мусулмонлолари идораси
Андижон вилоят вакиллиги ходими
Нурилло Қодиров