Август кенгаши

928

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида 2017 йилнинг 26 август куни билим юрти мудири М.Алимов раислигида барча мударрис-ўқитувчилар иштирокида Август кенгаши йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш аввалида билим юрти мудири М.Алимов сўз олиб, барчани яқинлашиб келаётган қўшақол байрам, Мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёнаси ҳамда Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этди. Йиғилиш давомида эса кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Яъни “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида янги бошланаётган 2017-2018 ўқув йили учун мударрислар кенгаши раиси ва котиби ҳамда аъзоларини сайланди, барча гуруҳларда мустақиллик ва хотира дарсларини ташкил этиш бўйича умумий тавсия ва кўрсатмалар берилди.  Ўтган 2016–2017 ўқув йилида мударрислар жамоаси томонидан амалга оширилган ишлар, муаммолар, 2017-2018 ўқув йили учун ташкил қилинган қабул ишлари якунлари ва янги ўқув йилида қилиниши режалаштирилган  ишлар, амалга ошириладиган тадбирлар ва қўшимча вазифалар белгилаб олинди. Янги ўқув йили учун гуруҳ раҳбарлари сайланди, дарс соати тақсимотлари, иш режаларни тузиш ва тасдиқлаш, дарс жадвалини тасдиқлаш бўйича муҳокамалар олиб борилди. Билим юртида таҳсил олаётган талабаларнинг бўш вақтларини фойдали ишларга жалб қилиш мақсадида ҳам махсус фанлар бўйича ҳамда касб-хунар тўгаракларини ташкил этиш борасида кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан юборилган буйруқ, топшириқ ва Дастурлар йиғилиш иштирокчиларига таништириб ўтилди ва ижросини таъминлаш бўйича масъуллар тайинланди.

[su_custom_gallery source=”media: 1657,1658,1659,1660,1661,1662″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ