Ифторлик ва саҳоват

589

Саиджон эндигина ишдан қайтган пайт кўча эшиги таққиллаб қолди. Дарвоза олдида дўсти Муроджон турарди.

— Ассалому алайкум, дўстим, -деди Саиджон қучоқ очиб.

Икки оғайни илиқ кўришдилар. Хол ахвол сўрашиб ичкарига кирдилар.

— Ишларим кўп, вақтингизни олмокчи эмасман, — деди Муроджон дўстига юзланиб.

— Хўш, нима гап?

— Шу ҳафта охирига ифторлик қилмокчи эдим, аксига олиб қишлоқдаги тоғамнинг тоби қочибди. Уни аввал бориб кўрсамми ёки ифторлик ўтказиб олаверайми, шунга маслаҳатингиз керак.

— Тоғангиз қандай касал экан?

— Айтишларича, жиддийроқ оғриган.

— Ундай бўлса бундай қиламиз, мен ҳозир машинани олиб чикаман, сиз эса ифторга атаган пулингизни олинг. Бориб тоғангизни зиёрат қиламиз, ифторга аталган пулингиз эса унинг дори-дармонига ярайди. Шу билан етарли савобга эга бўласиз.

Э рахмат, дўстим, мана нима учун сизнинг олдингизга келгандим. Жуда ўринли маслахат бердингиз. Бир ўқ билан икки куённи урарканмизда?  —

Йўк, учта куён.

— Қандай қилиб?

— Аввало рамазон кунида беморларни йўқлаш бир савоб, унинг  хожатини чикариб моддий қўллаш, яъни саховат кўрсатиш иккинчи савоб, бундай эзгу амаллар билан бошқаларга ўрнак бўлиш эса учинчи савоб.

— Икки дўст машинага ўтириб қишлоққа жўнадилар. Кириб келганида бироз ташвишли кўринган Муроджоннинг нафақат юзи, балки кўзи ҳам кулиб турарди. Негаки, дўстининг ўринли маслаҳати калбини нурга тўлдириб юборганди.

 

Бўз туман “Юнусобод”

жоме масжиди имом-хатиби

Умиджон УСМОНОВ