Ислом-Террорга қарши!

261

Ҳозирги кунда инсонларнинг тинч ва осойишта ҳаёти ҳамда хотиржамлигига раҳна солиб турувчи террорчилик ҳаракатлари баъзи ерларда учраб турубди. Террорчиларнинг тутган йўллари ҳар-хил бўлсада қилаётган ишлари бир хил, одамларнинг тинч турмуш тарзини издан чиқариб, қўрқув остида яшашга мажбурлашдир. Террорнинг хунук оқибатларидан энг ачинарлиси шуки, бутун дунёни тинчлик ва меҳрибонликка, одамларни раҳм-шавқат ва адолатли бўлишга буюрадиган Ислом динининг пок номини булғаб, унга зид бўлган бузғунчиликларни ислом ниқоби остида амалга оширилишидир. Ислом ва террор сўзларини ёнма-ён ишлатилиши мумкин эмас. Самовий динларнинг биронтаси зўравонликни, зулмни оқламайди ҳам қўллаб-қувватламайди ҳам.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қарорчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”. Расулларимиз уларга (илоҳий) ҳужжатларни келтирдилар. Сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) Ерда исроф қилувчилардан бўлдилар” (Моида 32-оят).

Аслида Ислом дини бағрикенглик, кечиримлилик, муҳтож ва етимларга яхшилик қилиб, меҳр-мурувват кўрсатиш, қарияларни қадрлаш, қариндошлар билан силаи раҳмни мустаҳкамлаш, ота-онага ҳурмат каби эзгу ишларни олға суради. Динимизда яхшилик йўлига чақириш қай тарзда амалга оширилишини Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг суннатлари қуйидагича белгилаб қўйган;

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг…”,-деб марҳамат қилади.

Расулуллоҳ (с.а.в): “Дин насиҳатдир”. Дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий).

А. Худайбердиев.

Олтинкўл тумани

“Кўтармачек” жоме масжиди имом-хатиби