Ислоҳотлар шунчаки эмас

936

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимизнинг қалбларида келажакка бўлган умид учқунларини жонлантирмоқда. Чунки аждодлар армонлари, халқнинг хоҳиш истаклари ҳақиқатда ҳаётда ўз аксини топмоқди. Ҳар қандай фуқарога бўлган муносабат ҳам тўлақонлик жамият муаммоси даражасигача кўтарилмоқда. Ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар шунчаки қоғозбозлик бўлиб қолмай, балки ҳаётда ўз аксини топмоқда.

Жумладан муҳтарам Президентизнинг динй соҳага алоҳида эътибор қаратишлари бу соҳада ҳам катта ижобий ўзгаришларни аллақачон кўрсата бошлаганига нафақат Республикамиз аҳолиси, балки бутун жаҳон афкор оммаси гувоҳ бўлмоқда.

Умид қиламизки, халқимиз ўз вақтида қўларидан келганича шукроналар қилганларининг мукофотига муҳтарам Юртбошимиз Ш. Мирзияевнинг бениҳоя журъатлари ила диний қадриятларимиз тўла қайтди. Бугунги кунда юртимизда истиқомат қилаётган фуқаролар муқаддас Ислом дини таълимотлари бунчалик даражада кенг ёйилганини кўрмаганлар десак сира муболаға бўлмас.

Ислом маърифати чанқоқ қалбларга ҳукуматимизнинг эътироф ва эъзози балан етиб бормоқда. Хусусан, Президентитзнинг 2018 йил 16 апрель кунги Фармони сўзимизнинг яққол исботидир. Мазкур Фармондаги барча жумлалар қалбида имони бор ҳар қандай маърифат соҳибини тўлқинлатириб юбориши шубҳасиздир:

“Халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини ошириш ҳамда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ… диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”нинг белгиланиши аждодлар орзусининг воқеликда рўёбга чиқишидир.

Айтиш мумкинки, “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш” бугунги кунда нафақат Ўзбекистон халқининг, балки куррайи заминдаги барча мусулмон афкор оммасининг долзарб вазифсидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон ислом академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклидаги Ҳадис илми мактабини ташкил этишлиши айни дамдаги энг зарур эҳтиёждир.

Илоҳо, халқимизга Раббимиз берган бу улкан неъмат бардавом бўлсин, Президентимиз бошчилигидаги барча диний ва дунёвий раҳбарларимизни Аллоҳ таоло Ўзи қўлласин! Азиз юртимизни турли офатлардан асрасин!

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби