“Холид ибн Валид” жоме масжиди

2114

Асака шаҳрининг энг гавжум ва марказий ҳудудида жойлашган “Холид ибн Валид” жоме масжидига 1991 йилда асос солинган. Масжид пойдевори 1991 йил 23 апрель кунидан бошлаб қурила бошлаган.

Қурилиш ишлари Асака тумани халқининг ҳашар йўли билан барпо этилган.

Масжидда қурилиш ишлари энг замонавий кўринишда олиб борилган.

2014 йилда эса “Холид ибн Валид” жоме масжидида замонавий жиҳозланган ҳожатхона ва таҳоратхоналар ишга туширилган. Хонақоҳ ичига бошидан охиригача бир ҳилда ёзилган гиламлар кишининг табиатини очиб юборади. Саҳнига мармар тошлар ётқизилган. Масжидда ҳозирга қадар тинимсиз равишда қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Масжиднинг умумий майдони – 2400 кв.метр.

Масжиднинг номи машҳур саҳобий, донғи кетган моҳир саркарда Холид ибн Валид номига қўйилган.

Хозирда Шахобиддин домла Парпиев “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.