“Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди

1522

“Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шаҳрида жойлашган бўлиб, тумандаги марказий масжид ҳисобланади.

Масжид 1989 йилда халқ хашари билан қурилган бўлиб, 1500 ўринга мўлжалланган. Масжидда 2 та катта ва кичик хонақоҳлар ҳамда 2 та қўшимча хизмат хоналари мавжуд. Бундан ташқари 2011 йилда замонавий услубда имом-хатиб, мутавалли, қоровулхона ҳамда барча шароитларга эга янги таҳоратхона қурилиб, фойдаланишга топширилган. “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидига Пойтуғ шахрида истиқомат қилган, халққа ва масжидга беминнат хизматлари сингиган Аҳмадали ҳожининг номи берилган.

Масжидда намзхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида доимий равишда ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Масжид манзили: Избоскан тумани Пойтуғ шаҳар, М.Улуғбек МФЙ, Янги бозор кўчаси 63-уй.

Хозирда Салимжон домла Юнусов “Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.