Хўжаобод туманидаги имом-хатибларнинг навбатдаги семинари

586

Юртимиз янада ривожланиб бормоқда. Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсинки сизу-биз янгиланиш, ислоҳатлар бўлган бир даврда яшаб келмоқдамиз. Хозирги давр имом-хатиби ҳам бир жойда туриб қолиши асло мумкин эмас. Зеро динимизда ҳам янгиланиш, ривожланишга интилиб яшашлик кўрсатмалари бир неча бор таъкидланган.
Андижон вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатибларнинг касбий маҳоратини ошириш, масжид иш юритиш ҳужжатлари, молиявий ва хўжалик ишлари, имомларнинг воизлик махорати ҳамда уларнинг хозирги кун талабларига жавоб бераоладиган шахс сифатида шакллантиришлик мақсадида ҳар икки ҳафтада бир маротаба жойларда сайёр семинарлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу галги семинар жорий йилнинг 18-декабрь санасида Хўжаобод туманидаги «Етти чинор» жоме масжидида ўтказилди.
Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда Хўжаобод туманида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар ҳам иштирок этди.
Даставвал режага кўра шаҳар ва туман бош имом-хатиблари томонидан Хўжаобод туманидаги масжидларнинг хозирги кундаги ҳолати, ободончилиги, иш юритиш жиҳатларини ўрганилди. Сўнгидан эса, ушбу ўрганишларнинг ҳулосалари билдирилди. Андижон туманидаги масжидлар фаолиятига доир ҳужжатларидаги баъзи камчиликлар юзасидан ҳам баёнотлар берилди.

Шунингдек, ўтган семинар йиғилишида Булоқбоши туманида фаолият кўрсатаётган масжидлардаги иш юритиш хужжатларига доир камчиликлар, ходимлар олдидаги муаммолар ва бошқа масалаларга доир белгиланган вазифалар ижроси ҳам муҳокама қилинди.
Семинар сўнгида имом-хатибларнинг фаолиятига доир бир қатор қарорлар қабул қилинди.

Вакиллик ходими Н.Қодиров