Ҳашар-элга ярашар!

1211

Ободлик кўнгилдан бошланади. Ҳар бир инсон дунёга келар экан ўзи туғилиб ўсган жойини обод қилишга, сарамжон ва саришта қилишга уриниб, интилиб яшайди. Ўзбек халқи азал-азалдан бунёдкор халқ ҳисобланади. Шу боис ҳам бугун юртимиз янада чирой очиб, янги-янги бинолар қад кўтармоқда.
Анашундай хайрли ишлардан бири бўлган Андижон шаҳрининг дурдонаси ҳисобланган “Девонабой” жоме масжидида янги лойиҳа асосида барча шароитларни ўзида мужассам қилган янги масжид хонақосини қайтадан қуриш ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.
Бугун ҳар бир юртдошларимиз манашундай хайрли ишдан бахраманд бўлишлик асносида ҳашарларда фаол иштирок этмоқда.

Вакиллик ходими Н.Қодиров