Фотиҳа сурасининг хусусиятлари

865

Шайх Тамимий қоддаса сирроҳунинг шогирдларидан бирлари ривоят қилади: “Мултон шаҳрида катта вабо касали тарқалди. Шайх Тамимий Хазратлари асҳобларига ўлат ва  вабо касалига чалинганларга “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” билан “Фотиҳа” сурасини ўқишни ва тамомига етгандан сўнг касалга дам солишни буюрдилар. Биз бу ишни Аллоҳнинг ёрдами билан касалларга шифо ва самара берганлигига гувоҳ бўлдик”, дедилар.

Кимики жароҳат етган касалга “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” билан “Фотиҳа” сурасини қирқ бир маротаба ўқиса, сўнгра жароҳатига туфлаб қўйса, Аллоҳ унга шифо беради. (Фатовои Суфийда ҳам келтирилган.)

Кимики доимо “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” билан “Фотиҳа” сурасини Бамдод намозини суннати билан фарзини ўртасида қирқ бир  маротаба ўқиб юрса, талаб қилган манзилини топади. Ва агар фақир бўлса Аллоҳ уни бой қилади, қарздор бўлса қарзидан қутилади, касал бўлса тезда Аллоҳ унга шифо беради, агар заиф бўлса Аллоҳ қувват беради, агар ғариб бўлса, инсонлар орасида азиз ва шарафлик бўлади, шу хайсиятдаки азиз ва шарафли деб сифатланиб қиёси бўлмайди. Алимул Уламо ва Суфаҳоларнинг ҳузуриди маҳбуб ва сўзлари тингланадиган, қилаётган ишлари мақбул бўладиган инсонга айланади. Душманларини ҳузурида ҳайбатли, ўзи суйганларни ҳузурида суюклик инсон ва Аллоҳнинг паноҳида  бўлади. Модомики юқоридаги ишни доимо қилиб юрса. (“Ҳазинатул асрор” китобидан таржима қилинди.)

Олтинкўл тумани “Оқ масжид” жоме масжиди имом-хатиби Акмалжон домла Қурбонов