Фарзандингизни асранг

634

Одам боласи  доимо  тарбияга  мухтож,  чунки  у  адашгувчидир.

Турмуш-хаёт  ташвишлари  билан  бўлиб,  ёки  бошқа  мажбурий  ишлар  билан  банд  бўлиб, зарурий  ақидавий  масалар,  шаръий  қоидалар  инсонни ёдидан  кўтарилиши  мумкин.  Бундай  холларда  инсон  жуда  эхтиёт  бўлиб,  Аллоҳдан  рушди  хидоятга  бошлашини,  шайтоннинг  шарридан,  адашиб  кетишликдан сақлашини  илтижо  қилмоғи  лозим  бўлади.Инсонни  Аллоҳ   таолло   Ўз  қўли  билан  яратиб, унга   Ўз  руҳидан  жон  пуфлаган,  уни  ер  юзида  ўзининг  халифаси  яъни   Ўзининг  ўринбосари  қилиб  қўйган.

         “Роббинг  фаришталарига, албатта Мен  ер   юзида  ҳалифа  яратувчиман, деганини  эсла!”  (“Бақара”  сураси, 30-оят)

          Ердаги  барча  жонли  ва жонсиз  нарсаларни    Инсонга хизмат  қилгувчи  қилиб  қўйган,  хатто  баъзиларидан  қандай  фойда  борлигини      обдон  тафтиш  қилиб,   ўрганиб  чиқмагунча  билмайди  ҳам.

         Ердаги  хаётни  инсон  турли  соҳаларга, бўлимларга  бўлиб  фан  сохаларига  ажратиб  олганки,  ўзлаштириш  қулай  бўлсин  учун.  Масалан:  ҳайвонот,  наботот,  табиат,  фалакиётга  оид  илми  нужум,  ер  иқлимларига  нисбатан   жуғрофия,   Инсон ва бошқа жонзотлар  бўйича   табобат  илмлари   кашф  қилинганки,  (Булардан  бошқалари ҳам)   барчаси  Ҳазрати  инсон  учун,  унинг  яшаш  шароити  учун,  соғлиги  учун,  унинг  наслини  то  қиёматгача  бардавом бўлмоғи  учун ҳизмат  қилади.

         Аллоҳ  Ўз  каломида, “Батахқиқ, Биз  Бани  одамни мукаррам  қилиб  қўйдик”, -деб  марҳамат  қилган.  (“Исро”  сураси, 70-оят)  

         Инсонга  самодаги  юлдузларни    йўл кўрсатувчи,  вақтни ўлчами  учун   мезон,  дунё  томонларини  ажратиб  олишимиз  учун  бир белги,   сув   таъминоти  ва  ҳароратни  ушлаб  турилиши   учун   эса    булутларни  хизматга  солиб  қўйгандир. Йилни  даврларга  бўлинишининг   ҳам ҳикмати  бор.  Қишда  ер,    одам,   бутун  борлиқ  дам олади,  баҳорда  дам олиб  ётган  таъбиат  секин  уйғонади,   ёзда   хаёт  кечираётган   табиат  хайвоноту, наботот  етилади, кучга  тўлади,  кузда  эса  Инсон  учун  емиш бўлган,  дори бўлган,  ва  бошқа  эҳтиёжларини   қондирувчи  барча  унсурлар   қиш  ғами  учун  заҳира бўлиш  холатига  келади.

         Қуёш  ва ой ҳам  ер  юзида  инсонга  яшаш  шароитига  хизмат  қилади!  Аллоҳ  таолло  Қуръони  каримда  марҳамат  қилади:

         “У сизларга   осмонлар  ва ердаги жамики  нарсаларни  Ўзидан мусаххар  қилиб  қўйди”  (“Жосия”сураси, 13-оят)

         Кўраяпсизми  Одам  боласининг қандай  юксак  мақомдалигини, Аллоҳнинг  шунча  неъматларига  сазоворлигини, яна  одамга  кийим  кийдириб  қўйган,  заковат берган,  билим  берган, сўзлаш  учун тил  берган, ҳотира,  ҳис  қилиш,  сезиш,  қалб  туйғуларини  берган,   одамлар  неча  юз ҳил тилда  гаплашадилар,  турфа   иқлимли,  иссиқ-совуқ ,  сувли-сувсиз   шароитларда,  тоғларда,  чўлларда,  водийларда  ва  вохаларда  яшайдилар, ҳамма  ерда ҳам  ризқини  Аллоҳ  муҳайё  қилади.

 Инсон  мукаммал  ва мумтоз  яратилган,  билими   билан  бутун  ер  сайёрасини  тафтиш  қилиб  ўрганади,  ўзлаштиради,  ўзига  керакли   нарсаларни  ердан  топади. Узоқ   коинотни  ҳам  кезиб  юради!

         Инсонга  сабр  ва  ирода  каби  кучли  хислатлар ҳам берилганки, у Аллоҳга  таваккал  қилиб  шошилмасдан  матонат  билан  ҳаракати  натижасини  кутади.

Инсон  ана  шундай  буюк  зот,  бир-бирини ҳурматини  жойига  қўйиб,   жаноб,  улуғ зот, муҳтарам  зот,  жаноби  олийлари,  ҳазрат,   биродар  деб  мурожаат  қилади.  Катталарини  эъзозлаб  ҳурматини  жойига  қўйса,  кичикларини  иззат  қилиб  ғамҳўрлик  қилади. Хаёт  кечириш одоблари,  хуқуқлари  бор, масъулиятлари,  мажбуриятлари бор,

         Инсон  хайвонлардан  фарқли  ўлароқ  маданий    масканларда,  оила бўлиб,  жамоа  бўлиб, миллат, элат  бўлиб  яшайдилар,   инсонлар  бир  мамлакатда  Ватандошлар,  хатто  Инсоннинг  юртига  ҳам ҳурмат  назари  билан  қаралиб,   азиз жойлар,  муқаддас ,  табаррук  замин ,  маданият бешиги  деб,  алқаб    покиза    каломлар  ишлатилади. 

         Инсонда шарм ҳаё,  ғурур  каби  бошқа  жонзотларга  нисбатан  фарқли  жавоҳирлар бор. Буларнинг  бошланиши  ақл, ҳаё,  дин  ва  солеҳ  амалллардир.

Инсон  шундаё  олиймақомдаги,  Аллоҳнинг  суйган   ижоди,  ёруғ  жахондаги  ҳалифаси,   унга  фаришталар  сажда  қилган   мўтабар  зот  бўлсаю,  энди  баъзан  одам  ўзини  танимаса,  ўзини  ўзи  ҳурматини  билмаса,  ўзига  номуносиб  ҳаракатлар  қилса,  умрини  зое  кетказса,  ҳаром   жирканч  амалларни  қилса,  ҳаром  нарсаларни  истеъмол  қилса,  бир-бирини  хаддини  билмаса,  ҳурмат  қилмаса  бу энди  жоҳиллик,  аллоҳга  исён,  гуноҳи  кабирадир,  масалан    одам  савдоси  деган  ҳозирги  кунларда  содир  бўлиб  турган   ҳолатларни  олайлик. Инсоф  нуқтаи  назаридан  қаралганда  Аллоҳ  томонидан  бегуноҳ,  ҳур  қилиб  яратилган  бир  инсонни    бошқа  юртларга  олиб  бориб    иймонсиз  кимсаларга  сотиб  юбориб  қулликка  маҳкум  қилиш  .  ёки  шарм  ҳаёдан  мосуво  бўлиб   фаҳш ишлари  билан  шуғулланиб ,    ўзини   сотиш,  соғлиғига   ва  ақлига   зиёнли   ҳаром нарсаларни  истеъмол  қилиб,  охир оқибатда  тубанликка  тушиб,  хатто  ундан  шайтон ҳам ҳазар  қиладиган  даражага  тушиб  қолишликни   қандай  тушуниш мумкин? 

         Пайғамбаримиз  (сав)  видолашув  хутбаларида бизларга  бундай  васият  қилганлар:“Эй  одамлар ,  хоҳ  ўзингизнинг  ва  хоҳ  бир-бирингизнинг   қонингизни  тўкишингизни  Аллоҳ  таолло  сизларга ҳаром  қилди.  Шу  билан  бирга бир-бирингизнинг  мол мулкингизга  тажовуз қилишни  ҳам  Аллоҳ  таолло   сизларга  ҳаром  қилди.  Ушбу Арафа  кунида  одам  ўлдириш ва  бошқалар  жонига  қасд  қилиш қанчалик  ҳаром  бўлса , мол  ва  жонингизга  тажовуз қилиш  ҳам шунчалик  ҳаромдир  ”

         Бундай  ҳолатлар  ислом  дийнимиздаги  одамлар  учун  катта  мусибат,  бу ишлар  динимизга  путур  етказади,  ёшлар  бу  ишларни  уятли  эмасдай  қабул  қилишларидан   оқибатини  қандай  бўлишини  тафаккур  қилайлик.

         Бу  ишларни  бартараф  қилишда   ҳаммамиз  бир тан-бир  жон  бўлиб  бир-биримизга ёрдам  бермоғимиз  фарз  амаллардан  бўлади.

         Пайғамбаримиз (САВ)  айтадилар:  “Мўминлар ўзаро бир-бирларига  дўстлик  ва меҳрибонлик  кўрсатишларида тананинг  бир  аъзоси бетобликдан  шикоят  қилса,  қолган  аъзолари  ҳам  бедор ва  нотинч  бўлган гавдага  ўҳшайдилар”

         Илоҳим    барчаларимизга  инсоф-тавфиқ берсин,  рушду  ҳидоятига  бошласин,  ҳаром  амалларга  юришимиздан,  шайтоннинг  шаридан  сақласин!

                            

Сайдулло  Исмоилов

Асака  шаҳар

“Аҳмадали маҳдум” жоме  масжиди имом-хатиби