Эркакнинг иккинчи ярми

923

Ҳикматларда шундай дейилган. “Камчиликсиз дўст излаган киши дунёдан дўстсиз ўтади.” Эркак кишининг энг яқин дўсти ва сирдоши унинг жуфти ҳалолидир. Чунки аёл эрининг шунчаки умр йўлдоши ёки жуфти ҳалолигина эмас, балки унинг иккинчи ярмидир. Шунинг учун улардан бирини мақталса, ёки ёмонланса иккинчисига қўшиб айтилади. Масалан: Фалончининг хотини ёки фалончининг эри ундай экан, бундай экан деб. Истиқлол йилларида юртимизда аёлларга бўлган эътибор ижобий томонга тубдан ўзгарди. Хатто баъзи йилларни аёлларга боғлиқ ном билан номланди. Дарҳақиқат аёл бу – она, суюкли ёр, меҳрибон опа – сингил ва жондан азиз қизларимиздир. Онани қанчалик улуғлиги тўғрисида, жуфти ҳалолини қадрлашлик тўғрисида, опа – сингилларга яхшилик қилиш тўғрисида, қизларга алоҳида ғамхўрлик қилиш кераклиги ҳақида хадиси-шарифлар бор. Қолаверса барча аёлларнинг ҳимояси эркаклар зиммасида бўлади. Диний жиҳатдан ҳам, инсонийлик жиҳатидан ҳам оқил инсон аёлни ҳурмат қилади ва уни ҳимоя қилади. Ҳеч қачон аёл кишини хорламайди. Аёл киши ҳудди ёш боладек озгина эътибор билан битта ширин сўз билан хурсанд бўлади. Илоҳим муштипар оналаримизни, севикли ёрларимизни, меҳрибон опа – сингилларимизни, азиз қизларимизни саломат қилсин.

Миркомил домла Ботиров – Булоқбоши тумани бош имом-хатиби