Диний-маърифий соҳа ходимлари малака оширмоқда

1028

Жориййилнинг 22-декабрь кунидан бошлаб Шаҳрихон тумани Қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари учун олти кунлик малака ошириш ўқувлари ўтказилмоқда.

Малака ошириш ўқувларига қатнашаётган тингловчиларига Шаҳрихон туманидаги қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида дарслар ташкил қилинди.

Коллежда дарсларни намунали ташкил қилишлик ва ўтказишлик учун барча шарт-шароитлар амалга оширилди.

Тингловчиларнинг хавфсизлиги ва харакат хавфсизлигини таъминлашлик учун туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва туман ИИБ харакат хавфсизлиги ходимлари ҳам жалб қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 4430,4429″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Тингловчилар учун ташкил қилинган дарслар Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва бир қанча олийгоҳларнинг малакали педагог-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.

Малака ошириш ўқувлари Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ишлаб чиқилган махсус режа ва ўқув дастур асосида ташкил қилинаётган бўлиб, ҳар куни тингловчилар учун 5 жуфтлик (пара)дан дарслар ўтказилмоқда.

Маърузачилар томонидан дарсларда “Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари”, “Жамоат намозининг бузулишига сабаб бўладиган қироатдаги хатолар”, “Қуръон тиловати одоблари: тажвид қоидалари”, “Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий китоблар ва масалаларнинг мартабалари”,“Мотуридийлик таълимотида имон масаласи”, “Исломдаги ғоявий ихтилофлар, оқимлар ва фирқалар: тарих ва бугунги кун”, “Туманда экстремизмга оид ҳолатлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлили” ва ўтилган дарслар муҳокамаси каби турли ҳил мавзуларда илмий асосланган ҳолда тингловчиларга кенг ёритилиб берилмоқда.

[su_custom_gallery source=”media: 4431,4432,4433,4434,4435,4436,4437,4438,4439,4440″ limit=”12″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Дарс жароёнларида тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига мутаҳассислар томонидан батафсил жавоблар берилмодқа.

Ўқув машғулотлари давом этмоқда.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров