Имом-хатиблар Бобур кутубхонасида

798

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида “Илм дунёда азизлик – охиратда эса шарафдир”-деб марҳамат қилганлар.

Имом-хатибларнинг касбий маҳоратини оширишлик, уларни китобга, айниқса бадиий адабиётларга бўлган қизиқишларини янада оширишлик мақсадида, жорий йилнинг 27-декабрь куни Андижон шаҳридаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номидаги вилоят ахборот кутубхона марказига Андижон шаҳар, Андижон ва Балиқчи туманларида фаолият кўрсатаётган 46 нафар имом-хатиблар учун саёҳат уюштирилди.

Тадбир давомида кутубхона ходимлари томонидан Мамлакатимизда замонавий кутубхоналар, ахборот ресурс марказлари фаолиятини ташкил этиш ва янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор билан имом-хатиблар таништирилди.

[su_custom_gallery source=”media: 4446,4458,4448,4449,4450,4451,4453,4454,4459,4455,4456″ limit=”11″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шунингдек, имом-хатибларга кутубхона фаолияти, у ерда сақланаётган адабиётлар, кутубхона томонидан ўрнатилган ҳамкорликлар тўғрисида мутаҳассислар томонидан кенг маълумотлар бериб ўтилди.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров