“Девонабой” жоме масжидини қайта қуриш ишлари қандай бормоқда?

1226

Юртимизда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, диний жабҳада ҳам бир қанча ижобий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 19-20 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида “Девонабой” жоме масжидини қайта қуриш лойиҳалари билан танишиб, кўркам ва аҳоли учун барча қулайликларга эга масжид бино қилишга рухсат берган эдилар.

Андижон шаҳар ҳокимининг 26.06.2018 йил 26 июлдаги 690-К сонли қарорига асосан 2018 йил 7 октябрь кунидан масжидда қайта қуриш ва реконструкция ишлари бошланди. Ушбу қарорга асосан фуқаролар розилиги билан турар-жой биноларини кўчириш ҳисобига бўшаган 14500.00 кв.метр ер майдони қўшилган ҳолда масжиднинг майдонини 17956.23 кв.метрга етказилган ҳолда миллий меъморчилик анъаналари асосида мутлақо янги кўринишдаги муҳташам масжид биноси қурилиши давом эттирилмоқда. “Андижонфуқаролойиҳа” институти лойиҳаси асосида қурилиш ишлари “Андижон қишлоқ қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда қурилиш ишларининг 85 % қисми амалга ошириб бўлинди. Шу кунларда масжиднинг ташқи ва ички қисмига безак бериш ишлари бошланиб, масжидни келгуси йилнинг биринчи ярми охирларига фойдаланишга қабул қилиб олиш режалаштирилмоқда.

Мазкур масжид қурилиш жараёнлари билан танишиш мақсадида 27 октябрь куни вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов “Девонабой” жоме масжидида бўлди. Қурилиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб, бир қанча таклифлар билдирди.

www.andijan.uz