Деҳқончилик фазилати

2045

Ҳадиси шарифларда дехқончилик, зироатчилик билан шуғулланиш улуғ иш эканлиги кўп маротаба такрорланган:

“Қайси бир мусулмон бир кўчат экса ёки бирор зироат қилса, ундан қушми, инсонми, ҳайвонми еса, албатта, унинг учун бундан садақа ҳосил бўлади”.

“Ернинг саховатидан ризқларингизни истанглар”, яъни деҳқончиликдан.

Чунки деҳқончиликдан барча манфаат олади.  Табиийки, деҳқончилик қилиш учун унинг илмини яхши билиш керак. Акс ҳолда қачон экин экиш, дарахт ўтқазиш кунларини билмаса зироат ва боғдорчилик касотга учрайди.

Бир куни Пайғамбаримиз с.а.в хурмозордаги боғбонларнинг олдидан ўтаётганларида, кўрдиларки улар хурмо дарахтидаги хурмо бошоқларини кесиб урчитияптилар, шунда Расулуллоҳ с.а.в: “Шундай қилмасангизлар яхши бўлармиди?” деб кетдилар. Улар шундай қилганда хурмо мева бермади. Яна бир кун ўтиб улардан сўрадилар: “Хурмоларингиз қани?” “Сиз бошини кесманглар деганингизда кесмадик, энди хурмо мева бермади. Пайғамбаримиз с.а.в: “Ахир сизлар ўзларингиз ишларингизни, дунё ишларингизни мендан кўра яхшироқ биласизлар, шундай қилаверинглар эди. Мен сизларга охират ишларингиз учун юборилганман” дедилар.

 Деҳқонлар баҳор кириши билан экин экишларини, ерга уруғ қадашни, умуман дехқончилик ишларини бошлаб юборишади. Чунки динимизда ҳалол ризқ, ҳалол луқма ва ҳалол меҳнат қилишлик  буюрилган.

Сирожиддин домла Ҳакимов

Олтинкўл тумани “Ҳазрати Умар” жоме масжиди имом-хатиби