“СОҒИНДИМ СИЗНИ Ё РОСУЛАЛЛОҲ” солаллоҳу алайҳи васаллам

980

2019 йилнинг 19 декабрь куни билим юртида Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг сийратларини ўрганишга бағишланган “СОҒИНДИМ СИЗНИ Ё РОСУЛАЛЛОҲ” мавзусида кеча ташкил қилинди. Ушбу кеча байрамона безатилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида ўтказилди. Тадбирда билим юртининг барча мударрис, ходим ва талабалари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакиллиги ҳодимлари ҳамда шаҳар, туман бош имом-ҳатиблари иштирок этдилар. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби, билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимов очиб берди. Тадбир давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни мадҳ этувчи шеърлар, талабалар томонидан тайёрланган мактублар ўқилди, ҳозирги кунда муборак Умра сафарида бўлиб турган вилоятимиз диний соҳа ҳодимлари томонидан юборилган видео табриклар тадбир иштирокчиларига ҳавола этилди. Шунингдек, тадбир давомида барча иштирокчилар ўртасида Пайғамбаримиз сийратлари бўйича савол-жавоб викторинаси ташкил қилинди. Викторина якунлари бўйича ҳамда билим юрти миқиёсида ушбу сана муносабати билан эълон қилинган танлов ғолиблари ҳомийлар томонидан ажратилган совғалар билан тақдирландилар. Тадбир кўтаринки руҳ, хуш кайфиятда ўтказилди.

Тадбир якунида барча иштирокчиларга ҳомийлар томонидан ажратилган ҳадиялар тарқатилди ҳамда байрамона тузалган дастурхонга таклиф этилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати