Сайёр семинар йиғилиши

1049

Шиддат билан ривожланиб бораётган бир замонда яшамоқдамиз. Бу эса ҳар бир гўшада фаолят юритаётган одамга ўзгача шукуҳият ва масъулият бағшида этади.
Бугунги кун имом-хатиби ҳам манашундай ривожланиш, янгиланиш, ислоҳатлар бўлган бир даврда бир жойда туриб қолиши асло мумкин эмас. Зеро динимизда ҳам янгиланиш, ривожланишга интилиб яшашлик кўрсатмалари бир неча бор таъкидланган.
Имом-хатибларнинг касбий маҳоратини ошириш, масжид иш юритиш ҳужжатлари, молиявий ва хўжалик ишлари, имомларнинг воизлик махорати ҳамда уларнинг хозирги кун талабларига жавоб бераоладиган шахс сифатида шакллантиришлик мақсадида жорий йилнинг 30-октябрь куни Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл” жоме масжидида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.

Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда Олтинкўл туманида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар ҳам иштирок этди.
Даставвал режага кўра барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари тумандаги масжидларнинг хозирги кундаги ҳолати, ободончилиги, иш юритиш жиҳатларини ўргандилар. Сўнгидан эса, ушбу ўрганишларнинг ҳулосалари билдирилди. Олтинкўл туманидаги масжидлар фаолиятига доир ҳужжатларидаги баъзи камчиликлар юзасидан баёнотлар берилди.
Шунингдек, диний соҳа фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги туманнинг иш тажрибалари бошқа туманларга ҳам тадбиқ қилинишлиги келишиб олинди.
Мажлис сўнгида манашундай сайёр семинарлар режа асосида вилоятнинг ҳар бир туманида ҳам ўтказиб борилишлиги келишиб олинди.

Вакиллик ходими Н.Қодиров