Саховат ва мурувват тадбирлари

676

Жорий йилнинг 3-декабрь куни “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Олтинкўл туман бош имом-хатиби Муҳаммадюсуф домла Тўрақулов томонидан Олтинкўл туманидаги 34-умумтаълим мактаби худуди уй мактабида таълим олаётган 1-синф ўқувчиси Эркинов Муҳаммадкаримнинг хонадонидан хабар олиниб, кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, шу куннинг ўзида Олтинкўл тумани бош имом-хатиби М.Тўрақулов “Хумоюн эзгу” ўқув муассасаси билан ҳамкорликда Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси 13-махсус ихтисослаштирилган Давлат таълим муассасига бориб, 50-нафар ўқувчиларга кийим-кечак махсулотларини хайрия қилдилар.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати