Саҳоватда гап кўп

1060

Одатда сахийликни кўпроқ бадавлат одамлардан бўлаётганини кузатиб қоламиз. Аслида эса хар биримиз кўрбимиз етганича, имконият даражасида саховат кўрсатишимиз, мурувватли бўлишлигимиз лозимдир.
Сахийлик хақида Пайғамбаримиздан қатор хадиси шарифлар ривоят қилинган. Расули акрам (саллаллоху алайхи салом) айтади. “Ким Аллох розилиги учун эхсон эшигини очса, Аллох унга дунё ва охират яхшилигини беради”. Обрў эътибор учун бойлик асос бўла олмайди. Аксинча Инсоннинг мартабасини сахийлик улуғ қилади.
Инсонлар бир-бирларига саховат кўрсатиб яхшиликлар қилсалар аллохни ризосини топадилар. Расулуллох (саллаллоху алайхи васаллам) айдганлар. Ким бир мўминни мана шу дунёда бирор ташвишдан озод этса. Аллох уни охиратдаги ташвишдан озод этади. Ким бечора хол кишига ёрдам берса, Аллохунга икки дунёда ёрдам беради. Ким бир мўминни айбини ёпса, Аллохунинг икки дунёдаги айбини ёпади. Банда бировга ёрдам бериш учун харакат қилар экан, Аллох унга ёрдам бераверади.
Зикир қилишларича, Абдул ибин Хасанга эллик минг дирхам мерос қолди. Шунда биродарларига бир хамённи юбориб айтди. Мен биродарларимга жаннатни сўрар эдим, энди қандай қилиб улардан дунёйимни қизғонайин. Деган эканлар.
Хабарларда келишича Пайғамбаримиз (с.а.в.) сахобалардан бирига қўйнинг бошини хадия қилдилар. У сахобий фалончи биродарим мендан кўра мухтожроқ деб қўйнинг бошини унга бериб юборди. Кегин у сахобий хам худди шундай ўйлаб бошқасига бериб юборди. Шундай қилиб қўйнинг калласи етти инсонни айланиб биринчи сахобага қайтиб келди.

Намозгох жоме масжид имом хатиби Ю Қаххоров