Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишув

620

Юртимизда ҳозирги кунда олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари барчани қувонтираётганлиги бежиз эмас. Хусусан, вилоятимиз мўъмин-мусулмонларига қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг замирида эса вилоятдаги бир қанча масжидларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2020 йилнинг 26-февраль куни вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов шу кунларда Андижон шаҳрида жойлашган бир қатор масжидларда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадиди кунинг биринчи ярмида Андижон шаҳридаги “Девонабой” жоме масжидида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида ушбу масжидга ташриф буюрди. Масжиднинг хонақоси замон талабларига мос равишда шарқона услубда тубдан қайта қурилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу масжидда ўтказилаётган қурилиш ишлари жараёнлари билан танишишлик мақсадида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов “Девонабой” жоме масжидига ташриф буюрди.

Ташриф жараёнида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимовга масжид имом-хатиби Мифтохиддин домла Рожиддинов ҳамроҳлик қилиб, масжид хонақосининг замон талабларига мос равишда шарқона услубда тубдан қайта қурилиб, ҳозирги кунда олиб борилаётган пардозлаш ишлари ҳақида маълумот бериб, келгусида қилиниши режалаштирилган ишлар билан ҳам яқиндан таништириб ўтди. Тафриш давомида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов масжиднинг қурилиш ишларида кўмаклашаётган барча қурувчи усталар ҳолидан хабар олиб, дуои-хайрлар қилиб берди.

Шуниндек, куннинг иккинчи ярмида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов Андижон шаҳридаги “Мирпўстин ота” жоме масжидида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, вилоятимизда ўтказилаётган “Эко-акция” доирасида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган шаҳар ва туман бош имом-хатиблари билан бирга “Мирпўстин ота” жоме масжид атрофига турли манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди ва Қуръон тиловат қилиниб масжидга туташ бўлган зиёратгоҳда ётган марҳумларнинг ҳақларига дуои-ҳайрлар қилинди.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллигининг матбуот хизмати