Бухорода биринчи халқаро зиёрат туризм форуми

678

Жорий йилнинг 22-февраль куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “I Халқаро зиёрат туризми форуми” ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон заминида ўтказилаётган “Биринчи халқаро зиёрат туризми форуми”да иштирок этиш учун дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 120 дан зиёд вакиллар, нуфузли инсонлар иштирок этмоқда.
Форумда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, ЎМИ тизимидаги таниқли уламолар, вилоят бош имом-хатиблари ҳам қатнашмоқда.
Ушбу форумда Андижон вилояти номидан вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Сулаймонов ҳам иштирок этмоқда.
Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди.
Нуфузли анжуманнинг очилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан юртимизнинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ушбу форумнинг асосий мақсади эканини алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, мамлакатимизда зиёрат туризми бўйича амалга оширилган ишлар ва Ислом дини таълимотларида келтирилган сафар қилишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида ҳам кенг маълумотлар бериб ўтди.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Сулаймонов
Бухоро вилояти.