“Аёлларни ислоҳ қилиш” китобидан таржима

829

Унутманг! Аёлларнинг ислоҳ бўлиши

Умматнинг ислоҳ бўлишидир.

Биринчи боб.

Аёллар шаънида айтилган ҳадислар.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

  1. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Беш вақт намозни адо қилган, рамазон рўзасини тутган, ўз обр ўсини сақлаган ҳамда эрига итоатда бўлган аёл, жаннатнинг xоҳлаган эшигидан кираверсин”-дедилар.
  2. Расул Акрам соллоллоҳу алайҳи васалламга бир киши шундай арз қилди: “Эй Аллоҳнинг расули, фалоний аёл кўп нафл намозлар ўқийди. Рўзалар тутади ва яхшиликлар қилади, лекин, қўшниларига озор беради”-деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У аёл дўзаxий”-дедилар. Шунда ҳалиги киши бошқа бир аёл ҳақида айтиб, унинг ортиқча намози ҳам, рўзаси ҳам ва ортиқча садақотлари ҳам йўқ, аммо, қўшниларига чиройли муомалада бўлади”-деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бу аёл жаннатий”-дедилар.
  3. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси аёл уйидаги рўзғор ишларини сидқи дилдан бажарса, у гўёки Аллоҳ йўлида жидди-жахд қилганлар мартабасида бўлади”-дедилар.
  4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аёллар! Менга дўзаҳ аҳлининг энг кўпи эканлиги кўрсатилди – дедилар. Аёллар У зотдан бунинг сабабини сўрадилар?, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизлар кўп лаънат айтувчи, ношукр ва эрингиз келтирган нарсаларни қадр қилмайдигансизлар-дедилар.
  5. Асмо бинти Язид Ансорий розияллоҳу анҳо Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб айтдилар: Эй, Аллоҳнинг Расули, аёллар менга эркаклар биздан жума, жамоат, касал кўриш, жанозада қатнашиш, ҳаж, умра, сарҳадларни ҳимоя қилишдек савобли амаллар билан устунлиги бор”- дедилар. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса аёлларни хабардор қилинг. Улар эрларини ҳақларини адо қилсалар,эрлари учун зийнатлансалар ва эрларини рози қилсалар, булар ҳаммаси сиз айтган амалларга баробар бўлади”-дедилар.
  6. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечаси туриб таҳажжуд ўқиган ва эрини ҳам намозга тургизган аёлга Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади”-дедилар.
  7. Расул Акрам соллалоҳу алайҳи васаллам: “Энг яхши аёл, эри назар солса ёқимли, ҳукмига итоатли ва хилоф қилмайдиган аёл-дедилар.
  8. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси аёл дунёда ўз эрига озор берса жаннатдаги ҳурлар: Аллоҳ сени ҳор қилсин, у сенинг ёнингда меҳмон яқинда бизнинг ҳузуримизга қайтади-дейдилар.
  9. Расул Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энг яхши аёл, ўзини покиза сақлаб, эрига ошиқ бўлгани”-дедилар.
  10. Расул Акрам соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ўз эрига муҳаббат қилиб, чиройли муносабатда бўлган ва бошқалардан ўзини сақлаган аёлни яхши кўради”-дедилар.

(Давоми бор)…

Ҳазрат Таҳонавий Қуддиса сирруҳунинг

“Аёлларни ислоҳ қилиш” китобидан

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси

Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.