Ҳаё фазилати

146

Бир одам беъмани ишлардан ўзини тортаётганини ёки бирор нолойиқ ишни қилиб қўйиб, хижолатдан юзи қизарганини кўрсангиз, билингки, у ҳаёли инсондир. Агар бордию қилаётган ишларига бепарво бўлса, яхши-ёмонлигига эътибор бермай қилаверса, халқимиз ундай одамдан яхшилик чиқмайди, унинг ҳаёси йўқ дейди. Бу ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: “Кимки одамлардан ҳаё қилмаса, у Тангридан ҳам уялмайди.”
Ҳақиқатан ҳам ҳаёли, андишали, ориятли, диёнатли инсонлар ахлоқ-одоби, муомаласи, ҳалоллиги, камсуқумлиги ила катта-ю кичик меҳрини қозонади. Инсон табиатидаги энг яхши фазилатлардан бири – ҳаёдир. Ҳаё кишининг иймон эътиқоди, одоб ахлоқининг даражасига қараб, кўп ёки кам бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар: “Ҳаё ва иймон ўзаро чамбарчас боғликдур. Агар ушбу икки сифатдан бири йўқ қилинса, иккинчиси ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади.”

Ислом дини мусулмонларни ҳаёли бўлишга буюрди, ҳамда ана шу улуғ ҳулқни исломнинг ўзига хос аломати сифатида белгилаб қўйди. Имоми Молик ривоят килган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат килдилар:“Албатта, ҳар бир диннинг ( ўзига хос ) хулқи бўлади. Исломнинг хулқи эса ҳаёдир.”

Содир бўлаётган турли-туман ўғирликлар, порахўрликлар, одам ўлдириш, зино, гиёҳвандлик, қиморбозлик, фоҳишабозлик, ичкиликхўрлик, кашандалик каби ноинсоний иллатлар ҳаёнинг йўқолиши оқибатларидир.
Шукрки, худонинг шафқати, марҳамати билан юртимиз мустақил бўлиб, динимиз иймон-эътиқодимиз нурлари халқимиз дилини равшан эта бошлади, кўп ёшларимиз ўзларини ислоҳ қилишга киришдилар. Аммо баъзи ота-оналар ва ёши улуғлар тарбияда аввало ўзлари ўрнак-намуна бўлиши, ўғил-қизларнинг одоб-ахлоқларини назорат қилиш у ёкда турсин, уларга лоқайд, бефарқ, ўзлари тарбияга муҳтож бўлиб қолишган. Беҳаё, оғизга келган ножўя сўзларни қайтармасликни оддий ҳол хисобловчи бу кимсалар бировнинг хаққидан қўрқиш, ҳалол-харом деган тушунчалардан йироқдирлар. Улар ўз хатти-ҳаракатини виждон тарозуси билан ўлчамайдилар, шахсий манфаатларини ҳамма нарсадан устун биладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақида шундай марҳамат қилдиларки: “ Ёшларнинг яхшилари – ўзини катта ёшдагилардек оғир тутадиганларидир. Катта ёшдагиларнинг ёмонлари эса, ўзини ёш болалардек енгил тутадиганларидир.
Аллоҳни рози қилиш мақсадида бажарса, шубҳасиз, у инсон Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё билан уялган бўлади”.
Ҳаё ҳақида Оиша (р.а.) онамиз шундай деганлар: “ Гўзал хулқлар ўнтадир: ростгўйлик, хушмуомалалик, омонатдорлик, силаи-раҳм, ҳизматга яраша ҳақ бериш, ҳаммага яхшилик қилиш, қўшнилар ҳаққини муҳофаза килиш, дўстнинг ҳаққига риоя қилиш, меҳмонни эъзозлаш. Барчасининг боши эса ҳаёдир.”
Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: “Ҳаё иймондандир, иймоннинг жойи эса жаннатдадир. Беҳаёлик эса жафодандир, жафонинг жойи эса дўзахдадир.”
Демак ҳар бир инсон бирор ножўя иш қилмоқчи бўлса, аввало одамлардан уялсин, чунки инсонлар у ҳақида қиёматда гувоҳлик берадилар. Кейин эса фаришталардан уялсинки, улар банданинг ҳар бир амалини ёзиб турадилар. Энг асосийси эса банда Аллоҳдан уялсин. Чунки У инсоннинг ҳаёлидан ўтаётган ўй-фикрлардан ҳам огоҳдир. Аллоҳ-таоло барчамизга умримизни охиригача ҳаё билан яшашни насиб этсин.

Олтинкўл тумани “Далварзин” жоме масжиди имом-хатиби: И.Ортиқов.