Асабий бўлиш оқибати

1253

Хар бир инсонга хиссиётлар ато этилган. Уларни бошқариш, тўғри йўналтириш, жиловлаш иймон, тақво ва соғлом ақл идрок билан бўлади. Баъзан ўзимизни идора қилолмай, хиссиётга берилишимиз натижасида шайтоний куч бутун борлиғимизни қамраб олади. Бу холат вазиятга тўғри бахо бериш йўлини тўсади. Шайтон арзимаган зарарли фикрни миямизга ташлаб, жиловланган отни бошқаргандай бошқара бошлайди. Асабий кишини ёмонлик сари йўналтиришдан осон иш йўқ. Шайтон учун бу айни муддао. Баъзан шундай бўладики, ғазаб оқибатида киши куфр, осий бўладиган сўзларни айтиб юборади. Насихат, яхшиликка чақириш унга акс таъсир қилади. Шундан хам кўринадики, хиссиётларини жиловлай билмаган киши шайтоннинг асирига айланади.

Бундай хуник холатларга тушиб қолмаслик учун, биринчи навбатда барча васвасаларнинг шайтондан эканлигини билишимиз, хиссиётларга берилиши бошлаган онимиздаёқ анашу хақиқатни ўзимизга –ўзимз такрорлашимиз керак бўлади, чунки шайтон инсоннинг бир ожиз томонини билиб қолса, ўшани восита қилиб олади ва у орқали алдашга харакат қилади.

Расулуллох соллоллоху алайхи ва саллам “Киши ғазабланса албатта жаханамга яқинлашади” дедилар.

Бир киши Расулуллох соллоллоху алайхи васалламдан   сўради: Менга енг оғир нарса нима?

Жавоб бердилар: “Аллохнинг ғазаби”.

Яна сўради: “Аллохнинг ғазабидан мени нима узоқлаштиради?”

Жавоб бердилар: “Ғазаб қилма”.

Хиссиётларимиз фақат яхшиликларга восита бўлишини сўраб Аллохга дуо қилиш, сабр сўраш, ибодатда бўлиш енг мақбул амалдир.

Салмжон  Юнусов,

Избоскан туман бош имом-хатиби