Андижонлик зиёратчилар Ҳаж ибодати тараддудида

2260

Ҳаж Ислом арконларидан бири бўлиб, қодир бўлган кишиларга ушбу ибодатни умри давомида бир маротаба адо қилиш фарз ҳисобланади. Аллоҳ таоло ўзининг Каломи шарифида: “Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” деб марҳамат қилган. (Оли Имрон сураси 97-оят).
Аллоҳ таолога беҳад ҳамдлар бўлсинки ҳар йил мусатқил диёримиз мусулмонлари муқаддас динимизнинг бешинчи рукни бўлган Муборак Ҳаж ибодатларини жуда катта хурсандчилик, шукроналик кайфиятида адо этиб келмоқдалар.
Шу кунларда Муборак сафарга юртимиз бўйлаб кўплаб юртдошларимиз отланмоқдалар. Уларнинг дастлабки гуруҳлари хозирги кунда улуғ макон Маккаи Мукаррамада бўлсалар, баъзилари эса, Мадинаи Мунавварада Равзаи Росулуллоҳ зиёратида қоим бўлиб туришибди.
Маккаи Мукаррамадаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасига жойлашган Андижон вилоятининг 1-2-3-4-5-6-7-8-9 гуруҳ ҳожиларига бугун эрта тонгдан вилоят бош имом-хатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигида Ҳаж ибодатига тайёргарлик ва унинг арконлари тўғрисида суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбатда барча вилоятимиз зиёратчиларига устоз домла томонидан Ҳаж ибодати тарихи, унинг ҳуқмлари, ибодатнинг бажариш тартиб қоидалари тўғрисида алоҳида тушунчалар берилди.

Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни ўзининг Байти ила чақирсин. Юртимиздан борган барча ҳожиларимизнинг қилаётган ибодатларини Аллоҳ ўзи даргоҳида қабул айласин.
Вакиллик ходими Н.Қодиров