Андижонлик зиёратчилар орасида умра зиёратига кетаётган юз ёшлик ҳожи она

998

Андижон вилоятидан Умра зиёратини бажариш учун сафар қилаётган фуқароларимиз орасида 100 ёшли (1920 йилда туғилган) Нафиса момо Шарипова ҳам борлар. Уларнинг бу ёшда Аллоҳ берган қувват ила Умра ибодатига отланганлари кўпчилик зиёратчилар учун ўрнак бўларли ҳолдир.

Андижонлик Нафиса момо бугун Тошкентдан Умра ибодатини адо этиш учун Тошкент – Жидда йўналиши билан учиб кетдилар.

“Бундайин доруломон кунларга етказгани учун Аллоҳга минг бор шукроналар келтирсак арзийди”, — дейди Андижон шаҳрида яшовчи 100 ёшли онахон.

“Айниқса, биз нуроний ва кексаларга қаратилаётган эътибордан бошимиз осмонда. 16 нафар фарзанднинг онаси, 100 дан ортиқ невара-эвара ва чевараларнинг момоси сифатида мамлакатдаги тинчлик-фаровонлик, дастурхонимиздаги тўкинчиликка кўз тегмаслигини Яратгандан сўраб қоламан”, дея дуо қилдилар Нафиса момо.

Манба: @hajumrauz