Озодалик, поклик ва хамжихатлик халқимиз қонига сингган азалий қадрият, гўзал анъаналардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир мўъмин-мусулмон ўзи яшаб, истиқомат қилиб турган жойини доимий равишда озода ва пок сақлайди.
Мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 24−25 август (шанба ва якшанба) кунлари умумхалқ хайрия ҳашари деб эълон қилиниши ҳам анашундай хайри ва савобли ишлардан биридир.
   Бугун эрта тонгда вилоятимиздаги барча масжид, мадраса ва зиёратгоҳ ҳамда қабристонларда «Маҳалла обод — юрт обод» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил қилинди.
   Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.
Мазкур ҳашарда вилоятда фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, савобли ишлардан бири бўлган ҳашарга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal